Annotatsiya
Аннотация: Ушбу мақолада ерёнғоқ йиғиштириш машинаси ковлагичининг турини танлаш бўйича ўтказилган тадқиқотларнинг натижалари келтирилган. Унда тажриба ўтказишдан олдин тупроқнинг намлиги, қаттиқлиги ва зичлиги ўрганилган ҳамда турли хил ковловчи иш органлари тайёрланиб, синовлари ўтказилган. Тадқиқотлар натижасида икки ёқли пона шаклидаги ўқёйсимон панжа кўринишдаги ковлагич сифат кўрсаткичлари бўйича юқори бўлганлиги аниқланди.
Kириш. Ҳозирги кунда Республикада ерёнғоқни етиштиришда амалга оширила-диган технологик жараёнлар, яъни экишдан бошлаб йиғиштириб олишгача бўлган жараёнлари пахтачиликда қўлланиладиган машина ва меҳнат қуроллари ёрдамида амалга оширилмоқда. Аммо, ерёнғоқни йиғиштириб олиш жараёни асосан қўл кучи ёрдамида амалга оширилиб келинмоқда [1]. Бу эса катта меҳнат ресурслари катта иқтисодий ҳаражатларни талаб этмоқда. Шунинг учун ерёнғоқни бир ўтишда ковлаб олиб, пояларидан дуккакларини ажратиш ва саралаш жараёнини механизациялаштириш долзарб вазифалардан биридир.
Наманган давлат техника университетининг бир гурух олимлари томонидан ерёнғоқ ҳосилини йиғиштириш машинаси конструкцияси ишлаб чиқилди [1]. Машина улагич (1) орқали тракторга уланади ва таянч ғилдирак (16) орқали ковлаш чуқурлиги созланади. Ковлагич (15) ерёнғоқ дуккакларини ковлаб олади, ковланган ерёнғоқ йўналтиргич (17) орқали тасмали узатма(4)га йўналтириб беради, тасмали узатма ерёнғоқ поясини қисиб олиб, ерёнғоқ дуккакларини поясидан ажратувчи сидиргич(10)га олиб келади, сидиргич дуккакларни палагидан ажратади, ажратилган дуккаклар бункер (11)га тушади, поялар эса барабан (7) орқали дала юзасига ташлаб кетилади.