Annotatsiya

Мақолада 60 см қатор оралари билан экилган пахтани парваришлашда 4-6-8 қаторли экиш ва култивациялашда экиш ва култивациялашда ишлатиладигн чопиқ тракторининг тавсия этиладиган қувватлари бўйича маълумотлар келтирилган. Унга кўра қатор орларига ишлов берувчи агрегатларни трактор билан агрегатланиш шартлари келтирилган.

Агрегат таркибига трактор ва қишлоқ хўжалиги машинасини танлашда биринчи навбатда хўжаликнинг алоҳида жойлашиш хусусиятлари, яъни ер рельефи, тупроқ-иқлим шароити, даланинг юзаси ва узунлиги ҳамда бажариладиган асосий ва ёрдамчи ишларнинг тури ҳамда унинг хусусиятларига алоҳида аҳамият берилади. Кўп энергия талаб этиладиган ҳамда юзаси ва узунлиги катта далалардаги ишларни бажаришда ҳозирги замон юқори қувватли умумий ишларни бажарадиган MAGNUM 7240, MAGNUM 8940, МХ 135 ва 140, МХМ-140, Мх-240 Максум, TL 100, TL 50/60, TS 50/60, Axos 340C, ARION 630 С, TS 135, Т7060 ва бошқа тракторлар кенг қамровли машиналар билан, худди шу ишлар, лекин кичик ва ўртача майдонларда Т-4А, ВТ-150, С-6070, Ахsоs-320С, МТЗ-80, МТЗ-100 тракторларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади [1-4]. Асосий агрегат танлангандан сўнг (керак бўлса) ёрдамчи (юк ташиш ва ортиш) агрегатлари танланади. Бунда қуйидагиларга: асосий ва ёрдамчи агрегатларнинг тўхтовсиз бир маромда ишлаши ва уларни бир-бирига мослашувини ҳамда хизмат кўрсатувчи ишчилар, техникалар ва материалларни иложи борича кам ҳаракатини таъминлаш талаб этилади.
#трактор #культиватор #сеялка #пахта #энергия #фойдаланиш #машина #тезлик #тортиш #куч