Annotatsiya

Мақолада пахтани майда чиқиндилардан тозалаш машинасини кўп қиррали қозиқчалари бўлган барабанлари конструктив схемаси ва ишлаш принципи келтирилган. Назарий тадқиқотлар асосида тозалагич параметрларини асослаш натижалари берилган. Ишлаб чиқаришга тавсия этилган пахтани майда ифлосликлардан тозалагични қўллаш бўйича тавсиялар берилган.

Мавжуд пахтани майда ифлосликлардан тозалагич 1ХК русумли агрегатида майда ифлосликлардан тозалаш секциялари кетма-кет амалга оширилган [1,2,3]. Тозалаш самараси юкори эмас, унинг асосий сабабларидан бири бўлиб, пахта бўлагига цилиндрик қозиқчалар бир хил куч ва бир хил йўналишда таъсир қилади, монотон ишлайди пахтани турли қийматлардан чиқиндиларни ажратиш учун ҳам йўналиши, ҳам қиймати кучайтирилган таъсир кескин бўлади, пахтани зичланишига олиб келади. Зичланиш жараёнида пахта бўлакларининг бир бири билан илашиши ортиши натижасида, дастлабки қозиқчали барабанларда пахтанинг  бирлашган  бўлаклар  тарзида  ҳаракатланиши,  титилиш  даражасини паст бўлишига, натижада тозалаш самарадорлигига салбий таъсир этишига олиб келади. Бунинг учун янги конструкция тавсия этилади [4,5].

#Пахта ҳом ашёси #майда чиқиндилар #тозалагич #қозиқчалар #барабан #оғиш бурчаги #масса #инерция #ишқаланиш #координата #куч #боғланиш #силжиш #тезлик #тезланиш.