Annotatsiya

Аннотация. Ушбу мақолада маҳаллий минерал хом ашёлар ва шолини қайта ишлаш саноат чиқиндиси асосида магнезиал-стеатит электрокерамика материалларини таркибларини яратиш ва композицияларнинг физик-механик хоссаларини ўрганиш натижалари келтирилган.

Кириш. Мамлакатимизда электротехника саноати учун электрокерамика композицион материалларни яратиш ва ишлаб чиқариш соҳасида бир қанча чора-тадбирлари ишлаб чиқилмоқда ва маълум бир натижаларга эришилмоқда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар Стратегиясида «...илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни рағбатлантириш, инновацион ютуқларни амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш...»  бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилган. Бу борада, юқори электрофизик ва физик-механик хусусиятларга эга бўлган электрокерамика композицион материалларни самарали таркибларини яратиш, уларни олиш усулларини аниқлаш ва энергия ресурстежамкор техналогиясини ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга.

#Калит сўзлар: бентонит #тальк #магнезит #физик-кимёвий хосса #стеатитли электрокерамик материал